Сурхондарё вилоятининг Термиз ҳамда Ангор туман ҳудудларида “Яшил макон” дастури доирасида манзарали кўчатлар экилмоқда
Жорий йилнинг 25 октябрь кунидан 1 декабрь кунига қадар мамлакатимиз
бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида “кузги дарахт экиш мавсуми” ўтказилиши белгиланган.
Шу муносабат билан айни жараёнда юртимиз бўйлаб 85 миллион туп, вилоятимизда
эса қарийб 7 миллион тупдан ортиқ кўчат экиш кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистон
Экологик партиясидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сурхондарё
вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.Исмоилов, Экопартия Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда вилоят ИИБ масъул
ходимлари, туман ИИБ раҳбарияти ва ходимлари иштирокида Термиз
- Ангор туманларини туташтирувчи М39 магистрал йўлининг
ички ишлар бошқармасига тегишли 6 км ҳудудига боғбонлар билан маслаҳатлашган ҳолда уларнинг тажрибалари асосида жами 5 минг туп манзарали
дарахт кўчатлари экилди.
Тадбир доирасида экилган дарахт кўчатларини суғориш ва парваришлаш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.