Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги 7-сонли умумтаълим мактабида вилоят ИИБ бошлиғи томонидан ўрганишлар олиб борилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 мартдаги “Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш борасида Сурхондарё вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалиётга татбиқ этилмоқда.
Термиз шаҳрида
жойлашган 7-сонли умумий ўрта таълим мактабида Бошқарма бошлиғи
томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида, мактаб ҳудудининг ободонлаштирилиши,
таълим сифати, ўқувчи ва ўқитувчилар хавфсизлиги, ҳудуд инфратузилмаси ва
мактабнинг моддий-техник базаси билан яқиндан танишилди.
Ташкилий ва тарбиявий-методик йўналишда ҳам манзилли
ёрдам кўрсатиш мақсадида масъул шахслар белгиланиб, уларнинг мунтазам равишда
фаолият кўрсатишлари назоратга олинди.
Мактаб ҳудуди, ўқув хоналари, кутубхона, ошхона ва спорт зали кўздан кечирилди. Таълим даргоҳининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, ўқитувчилар билим ва малакасини ошириш, ўқувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланиб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.