Сурхондарё вилоятининг криминоген вазияти оғир маҳаллалари вакиллари иштирокида семинар-тренинг ўтказилмоқда.
Ҳудудларда Сайёр ўқув-машғулотлари
ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил
қилинмоқда.
Бунда Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари, давлат ҳокимлиги ва
идоралари, ҳуқуқ тартибот органлари, жамоат ташкилотлари масъуллари томонидан ижтимоий
профилактиканинг мазмун-моҳияти, фуқаролар билан ишлашда инсон ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини таъминлаш меxанизмлари, “маҳалла еттилиги” вакилларининг
ижтимоий профилактика обектлари билан амалга оширадиган чора-тадбирлари,
шунингдек, фаолиятга оид ҳужжатларни юритиш тартиби батафсил тушунтирилмоқда.
Термиз муҳандислик технология институтида ташкил
этилган сайёр ўқув машғулотида, воҳанинг 7 та туман сектор раҳбарлари ҳамда “қизил
тоифа”га киритилган 27 та “маҳалла еттилиги” фаоллари иштирок этишди.
Ушбу сайёр ўқув-машғулотида Сурхондарё вилояти ИИБ
бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник М.Болтаев
ҳам ўз маърузаси билан иштирок этиб, унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати
ва спорт вазирлигининг 2023 йил 30 март кунидаги қўшма қарорига биноан, вилоятда
“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича “маҳалла еттилиги”га аниқ вазифалар белгилаб берилганлиги, бу эса ўз
навбатида маҳаллаларда аҳоли
кайфиятига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, жиноятчиликни
жиловлаш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида ўзини ижобий натижаларини бера
бошлаганлиги алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, Муҳтарам Президентимиз томонидан маҳалла
институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи
бўғин сифатида ишлашини таъминлаш борасида қабул қилинган Фармон ва Қарорлари сектор раҳбарлари ва
маҳалла масъуллари учун жуда катта имконият яратилганлиги ҳам таъкидланди.
Бундан ташқари маҳалла фаолларининг ҳар бирининг ўз хизмат вазифаларида ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини
олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Сурxондарё вилоятидаги сайёр машғулотлари “маҳалла
еттилиги” аъзоларининг билим ва кўникмалари оширилиши борасидаги ишлар воҳанинг
бошқа маҳаллаларида ҳам ўтказилиши давом этмоқда.