Сурхондарё вилоятининг шимолий минтақавий ҳудудида истиқомат қилувчи овчилар ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди
Жорий йилнинг 29-30 октябрь кунлари Сурхондарё вилояти ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази “Назорат лицензиялаш фаолияти гуруҳи” масъул ходимлари томонидан Шимолий минтаыавий ҳудуд таркибидаги Шўрчи, Олтинсой, Денов, Сариосиё ва Узун туман ИИБлари ҳисобида турган ов қуроли эгалари билан ўқув семинар машғулоти ташкил этилди.
Ўқув семинарида, 2022 йил 31 май кунида Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
ҳақида”ги ЎРҚ-772-сон Қонуни қабул қилинганлиги муносабаси билан фуқаровий ва
хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат этиш
хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни бериш, уларга эгалик қилишнинг талаблари ва
шартлари тушунтирилди.
Шунингдек, Ички ишлар органлари томонидан ўқотар қурол эгалари ўртасида шахсий ўқотар қуролни ўрнатилган тартибда сақлаш ва ундан хавфсиз фойдаланиш тартиботларини тарғиб қилиш, ушбу қоидаларга тўла-тўкис амал қилишини бўйича мунтазам равишда тилхатлар олиниши йўлга қўйилганлигига қарамасдан, қурол эгалари томонидан ов қуролини сақлаш қоидаларига амал қилмаслиги, белгиланган жойларда сақламаслиги оқибатида оғир оқибатли фавқулодда ходисаларнинг содир этилиши давом этаётганлиги бўйича овчиларга тушунтиришлар ҳам берилди.