Сурхондарё вилоятининг барча ҳудудларида “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” махсус профилактик тадбири доирасида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Республикамиз
ҳудудида жорий йилнинг 3 август кунидан 5 сентябрь кунига қадар “Хавфсиз ҳудуд
ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” махсус профилактик тадбирини
ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қўшма Қарорга асосан Сурхондарё вилояти ИИБ
Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва унинг
қуйи тизим ходимлари томонидан жамоат транспортларида, жамоат жойларида, шоҳбекатларда,
бозорларда, ахоли гавжум жойларда, фуқароларнинг хонадонларида, корхона ва ташкилотларда, кўча ва ҳиёбонларда
фуқароларимизни ушбу турдаги жиноятлар қурбонига ва субъектика айланиб қолмаслик
юзасидан тарғибот ва профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Ушбу тарғибот
тадбирлари давомида фуқароларимиз ҳимояланиш мақсадига қаратилган огоҳлик ва
ҳушёрликка чорловчи баннерлар, тарқатма буклаетлар тарқатилиб, тарғибот ва
ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу ойлик
доирасида, воҳамиз меҳмонлари ва фуқароларидан ҳушёрлик ва огоҳлик талаб
этилган ҳолда фаол иштирок этишлари сўралади.