Сурхондарё вилоятининг барча ҳудудларида ўтказилаётган "Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси" махсус-комплекс профилактик тадбирлари доирасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, маҳаллаларда,
савдо дўконларида ва жамоат жойлари, жамоат транспортларида аҳоли вакилларига ўғирлик
ва бошқа турдаги жиноятлар қурбонига айланиб қолмаслик борасида кенг қамровли тарғибот
ишлари амалга оширилмоқда.
Тарғибот тадбирларида
фуқароларнинг ўз мол-мулкларига эътиборсиз муносабатда бўлмасликлари тушунтирилиб,
бу каби ҳолатлар кўплаб жиноятларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётганлиги ҳаётий
мисоллар орқали етказилмоқда.
Бундан ташқари,
барча шаҳар-туманларнинг автомобиллар ва аҳоли гавжум ҳудудларига ўрнатилган,
фуқаролар диққатини тортадиган электрон мониторлар орқали ўғирлик ва
фирибгарлик жиноятларидан огоҳликка чақирувчи қисқа видеороликлар доимий равишда
кўрсатиб борилмоқда.
Воҳанинг
барча ҳудудларида "Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси"
махсус-комплекс профилактик тарғибот тадбирлари
изчиллик билан давом этмоқда.