21 Июн 2024 йил 307

Сурхондарё вилоятидаги “маҳалла еттилиги” вакиллари учун ИИВ Академияси томонидан “ижтимоий профилактика” соҳасига оид ўқув машғулотлари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг тажрибали профессор-ўқитувчилари томонидан жорий йилнинг 19-22-июнь кунлари Сурхондарё вилоятидаги криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг “маҳалла еттилиги” вакиллари билан “ижтимоий профилактика” тизими самарадорлигини ошириш юзасидан икки кунга мўлжалланган ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Ўқув машғулотлари белгиланган тақсимотга кўра Шеробод ҳамда Денов туманларида бўлиб ўтди.

Машғулотлар Академия профессор-ўқитувчилари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) Сурхондарё вилояти минтақавий вакили Артиқов Абдирашид Заирович томонидан иштирокчиларга машғулот мавзулари кўргазмали тақдимот материаллари ва ўқитишнинг интерфаол усулларидан фойдаланилган ҳолда амалий мисоллар билан тушунтирилди.

Ўқув машғулот давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Машғулотлар якунида маҳалла еттилиги аъзоларининг олган билим ва кўникмаларини аниқлаш мақсадида тест синовлари олинди.

Text to speech