16 Июл 2025 йил 280

Сурхондарё вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси ҳамда ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 16 июнь куни Термиз Давлат университетида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов ҳамда давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, "Маҳалла еттилиги"нинг вилоят бошқармалари раҳбарлари, шаҳар-туман ҳоким, прокурор, ИИБ бошлиқлари ҳамда уларнинг тегишли ўринбосарлари иштирок этди.

Йиғилишда, вилоят масъуллари томонидан сўнгги йилларда маҳаллабай жиноятчиликни жиловлаш, аҳолининг тинч ва осойишта ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланиб,  Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси, жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ижтимоий профилактика ҳамда маҳалла еттилиги ҳамкорлиги бўйича  амалга оширилаётган ишлар,  йўл қўйилган камчиликлар танқидий кўриб чиқилди.

Маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш, криминоген вазиятни жиловлаш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда  жамоатчилик билан ҳамкорликни таъминлаш лозимлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунида, муҳокама қилинган масалалар бўйича билдирилган таклифлар инобатга олинган ҳолда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган истиқболли вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech