Сурхондарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, жамоат жойларида кучайтирилган тартибда хизмат олиб борилмоқда.
«Мамлакатимиз, шаҳримиз ва ҳар бир маҳаллада тинчлик ва осойишталикни
янада мустаҳкамлаш учун барчамиз бирдек масъулмиз. Бефарқ бўлманг!» шиори остида Сурхондарё вилояти ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи орган ходимлари фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида,
савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлари, бозорлар ва бошқа одамлар кўп
тўпланадиган жамоат жойларида кучайтирилган тартибда хизмат олиб боришмоқда.
Вилоят марказидаги “Яшил дунё марказий дехқон озиқ-овқат” бозори ҳудуди
9,9 га бўлиб, унда 748 та савдо расталари ва 2 та автомабиллар турар жойи
ҳамда 277 та савдо дўконлари ва 57 та
омборхона мавжуд. Бозорда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш турли
кўринишдаги ҳуқуқбузарлик ва ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган
чора-тадбирлар эвазига ноҳуш ҳолатларнинг олди олинмоқда. Бу осойишталикнинг ортида ҳуқуқтартибот хизмати
ходимларининг катта меҳнатлари борлигини таъкидлаётган ҳамюртларимиз ўз
миннатдорчиликларини ҳам билдиришмоқда.
Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак Термиз шаҳрининг “Каттабоғ” маҳалласи
ҳудудида жойлашган “Яшил дунё марказий дехқон озиқ-овқат” МЧЖ бозори атроф
худудларига жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш
мақсади 1 та автопатруль йўналишига 2 нафар Патруль-пост хизмати ходимлари 1
нафар профилактика инспектори, 5 нафар Миллий гвардия ходимлари, хизмат олиб
боришмоқда. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва эрта аниқлашда ўрнатилган
кузатув камераларининг аҳамияти катта бўлмоқда. Бозорда жами 21 та кузатув
камералари ўрнатилган бўлиб 360 градусли ва юзни таниб олувчи камералар назорат
органларига интиграция қилинган.