Сурхондарё вилоятида уюшмаган ёшлар ўртасида cпортнинг “Волейбол” тури бўйича “Ички ишлар вазирининг кубоги” мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Маҳалаларда
ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги
2024 йил 9 мартдаги тегишли фармойишига асосан, Сурхондарё вилоятида уюшмаган ёшлар
ўртасида Спортнинг “Волейбол” тури бўйича “Ички ишлар вазирининг кубоги” мусобақаларининг
вилоят босқичи ўтказилди.
Қизғин
баҳс ва мунозаларга бой кечган мусобақада ўғил болалар терма жамоалари орасида:
1-ўринни
Термиз шаҳар;
2-ўриннни
Шеробод тумани;
3-ўринни
Шўрчи тумани жамоаси қўлга киритишган бўлса, қизлар терма жамоалари орасида:
1-ўринни
Шеробод тумани;
2-ўриннни
Термиз шаҳар;
3-ўринни
Денов тумани жамоаси қўлга киритишди.
Ушбу мусобақаларни
ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, уюшмаган ёшлар ўртасида волейбол спорт тури
бўйича иқтидорли ва истеъдодли ёшларни селекция қилиш орқали профессионал спорт
жамоаларига жалб этилишини таъминлаш, шунингдек, улар орасида соғлом турмуш тарзини
кенг тарғиб қилиш ҳисобланади.
Мусобақа якунида ғолибларга кубог ва қимматбаҳо совғалар Сурхондарё вилояти
Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шадиев томонидан тантанали
равишда топширилди.