Сурхондарё вилоятида тергов ва суриштирувчилар ўртасида навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди
Сурхондарё вилоят прокуратурасида ходимларнинг малакасини ошириш юзасидан навбатдаги ўқув машғулоти ташкил этилди. Унда вилоят прокуратураси терговчилари, Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, унинг қуйи бўлинмалари терговчи ва суриштирувчилари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирок этишди.
Ўқув машғулотида Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғининг
биринчи ўринбосари, Бахтиёр Иноқов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари
подполковник Хуршид Атаназаровлар иштирок этишди.
Ўқув машғулотида иштирокчиларга тергов органи
ходимлари томонидан жиноят ишларини тергов қилиш давомида йўл қўйилаётган хато
ва камчиликлар, уларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар бериб ўтди.
Ўқув машғулоти якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.