Сурхондарё вилоятида сектор раҳбарлари афв этилганларнинг муаммоларини ўрганишди
Бугун, Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи, вилоят прокурори ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари иштирокида, 2024 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги ПФ-210 сонли Фармони билан қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган муддатидан олдин афв этилиб, озод этилган шахслар билан учрашув ўтказилди.
Вилоят
ҳудудидан жами 28 нафар, шундан 27 нафари яшаш манзилига қайтиб, 1 нафари пробация
ҳисобидаги жазодан тўлиқ озод этилган.
Яшаш
манзилига қайтган, 28 нафар афв этилганларнинг оилавий шароити ва муаммолари
тингланди.
Уларни
ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш
тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари юзасидан суҳбатлар
ўтказилди.
Йиғилишда,
уларга қўшимча кўмак бериш юзасидан тегишли ташкилот ҳамда идора масъулларига
топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш якунида, вилоят ҳокимлигининг Янги йил совғалари улашилди.