Сурхондарё вилоятида Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сон қарорлари ижроси ҳамда жорий йилнинг 6 ойида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Вилоят прокуратурасининг катта мажлислар залида видео селектор тарзида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишда Сурхондарё вилоят прокурори Бахтияр Бабаджанов, вилоят Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи Алиёр Эшматов, вилоят ИИБ бошлиғи Тимур Исмаилов, вилоят солиқ бошқармаси раҳбари Эркин Нарманов, вилоят ҳокими ўринбосари, тегишли ташкилот бошлиқлари, барча шаҳар-туман ҳокимлари, прокурор, ички ишлар, солиқ бошлиқлари ва масъуллар иштирок этишди.
Ушбу муҳокама йиғилишида, Президентимизнинг 2025-йил
3-январдаги ПҚ-1-сон қарорлари ижроси, маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш
борасидаги ишлар, жорий йилнинг биринчи ярмида жиноятчилик ва
ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича вазифалар ижроси муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Е-материал” ахборот тизимига жиноятга оид
ариза, хабарларни тўлиқ ва сифатли киритиш, ҳисобга олиш ҳамда ижро интизомига
риоя этилиш ҳолати бўйича амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва
камчиликлар муҳокама этилди.
Қолаверса, маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, фуқароларимизни ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият ва давлат
хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, қонун
устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган манзилли ишлар
бўйича топшириқлар берилди .
Йиғилишда, амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилаётган тизимли камчиликлар атрофлича муҳокама қилиниб, белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан мутасадди идоралар ҳисоботлари эшитилди, муаммоли жиҳатлар бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар берилди. Топшириқларни тўлиқ ва самарали бажариш мақсадида мувофиқлаштирилган ҳамкорлик ишларини янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.