11 Январ 2025 йил 591

Сурхондарё вилоятида Патрул-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтазилмоқда.

Хизматга жалб этилаётган вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати батальони ходимлари томонидан корхоналар, ташкилотлар, таълим муассасалари, ресторанлар, кафе-бар, интернет клублар, дорихоналар, савдо дўконлари, маишиий хизмат кўрсатиш муассасаларида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Ушбу тарғибот тадбирлари давомида, фуқароларга жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, шубҳали шахслар ва шубхали буюмлар ҳамда бошқа кўнгилсиз ҳодисаларнинг гувоҳи бўлганда зудлик билан ППХ ходимларига хабар беришлари тушунтирилмоқда. Шунингдек, аҳоли гавжум бўлган жойлар, бекатлар, банкоматларга ППХ батальони навбатчилик қисми телефон рақамлари қайд этилган буклетлар кўзга кўринадиган, инсоннинг эътибори тушадиган жойларга  илиб чиқилмоқда.

Тарғибот тадбирларида фуқароларга ҳар қандай шубҳали вазиятлар юзасидан хабар бериш ҳар бир фуқаронинг фуқаролик бурчи эканлиги, хабар берган фуқаронинг шахси сир сақланиши, келиб тушган хабар ва маълумотлар бўйича ППХ ходимлари суканинг ҳар қандай вақтида зудлик билан воқеа жойига етиб бориши, ҳар бир ИИО ходимларининг ватанга ва ҳалққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчи эканлиги тушунтирилмоқда. 

Ҳудди шу каби тарғибот тадбирлари ППХ ходимлари хизмат олиб борадиган вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.

Text to speech