Сурхондарё вилоятида навбатдаги ўқув-семинар машғулоти ташкил этилди
Жорий йилнинг 14 декабрь куни, "Долзарб 40 кунлик" ойлиги давомида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан тузилган режага мувофиқ Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тергов бўлинмалари шахсий таркиби ҳамда алоқадор органлар иштирокида “Гиёвандлик воситалари ёки психтроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат бўлган жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, исботланиши лозим бўлган ҳолатлар, амалиётда юзага келаётган муаммолар” ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўқув машғулоти давомида иштирокчиларга мавзу
юзасидан батафсил тушунчалар берилиб, ушбу турдаги жиноят ишларинини тергов
қилиш давомида йўл қўйиб келинаётган хато
ва камчиликлар, уларни бартараф этиш
юзасидан амалий тушунчалар берилди.
Ўқув машғулоти якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.