30 Октябр 2024 йил 277

Сурхондарё вилоятида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 30 октябрь куни, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Хуршид Атаназаров томонидан Термиз шаҳри, Жарқўрғон, Термиз, Ангор туманлари фуқаролари учун вилоят ИИБ биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, бунинг учун масъул ходимлар қатнашишлари таъминланди.

Қабул давомида, Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан жами 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. 

Ушбу 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича, 10 таси жойида ижобий ҳал этилди, 6 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Text to speech