2 Июл 2024 йил
431
Сурхондарё вилоятида “кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда
Жорий йилнинг 2 июль куни Термиз
шаҳар Маданият уйи биносида вилоят ИИБ Киберхавфсизлик бўлими, Термиз шаҳар Ички
ишлар бошқармаси ҳамда Марказий банк масъуллари ҳамкорлигида фуқароларда
"кибергигиена"ни шакллантириш мақсадига қаратилган тарғибот тадбири
ташкил этилди.
Ушбу ташкил этилган тарғибот
тадбирида аҳолига кибер жиноят турлари, уларнинг ҳимояланиш усуллари ҳамда ўтказилаётган
тарғибот ойлиги давомида ўтказиладиган кўрик танловлар ҳақида сўз юритилиб, тадбир
якунида йиғилиш иштирокчиларига кибер жиноятдан ҳимояланиш усуллари ва йўллари акс
этган буклетлар тарқатилди.