7 Ноябр 2024 йил 491

Сурхондарё вилоятида “Келажак сари” профилактик тадбири доирасида “Кимнинг қўли ширин?” пазандалик танлови ўтказилди

            

Сурхондарё вилояти ҳудудида яшовчи 10 нафар 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга мойил, тарбияси оғир бўлган ва салбий хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун профилактик ҳисобга олинган ёшлар (қизлар) ўртасида “Келажак сари” профилактик тадбири давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган қизлар ўртасида ўтказилаётган тадбирнинг 10 кунида  “Ошпазлик маҳорати” мусобақа ташкил этилди. Унда ўзбек миллий таомларидан ош ва салатлар тайёрлаш бўйича иштирокчилар баҳслашишди. Уларга Марказ тарбиячиси сержант Сарвиноз Сафарова бош-қош бўлиб, таом тайёрлаш сирларини ўргатиб, амалий кўмак берди.

Ваҳоланки, бу каби танловлар қизларимизни бекаликка тайёрлашда асқотади.

Text to speech