5 Ноябр 2023 йил 746

Сурхондарё вилоятида Инспектор-психологларнинг малака тажрибалари оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Т.Абдуллаев ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида, жорий йилнинг 4-10 ноябрь кунлари инспектор-психологларни жойларда хизматдан ажратган ҳолда ўқитиш топшириғи берилган эди.

Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти ҳудудида фаолият олиб бораётган 164 нафар инспектор психологлар (шундан 12 нафари аёл ходимлар)ни касбий-жанговар тайёргарлигини ошириш, уларнинг билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида, Термиз туманида жойлашган Жабуний-Ғарбий махсус ҳарбий округи Жанубий-оператив қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисмда, хизматдан ажратган ҳолда ўқитиш ишлари олиб борилмоқда.

Инспектор-психологларни ўқитиш уларга қўшимча касбий ва амалий кўникмаларини янада ошириш мақсадида, вилоят ИИБнинг соҳавий хизматлари, прокуратура органлари, адлия ва бошқа бир қатор давлат ва ташкилот идоралари мутахассислари томонидан ўқув дастур асосида ўқув машғулотлари йўлга қўйилган.

Шунингдек, ходимлар ҳарбий қисмда саф майдони ва стадионда ходимларга саф ва спорт машғулотлари, эрталабки ва кечки йўриқномалар белгиланган тартибда ўтказилмоқда.

Text to speech