25 Апрел 2024 йил 532

Сурхондарё вилоятида Ички ишлар органлари шахсий таркиби, ҳарбий хизматчилари, пенсионерлар уларнинг оила аъзолари ҳамда ишчи ва хизматчилари учун чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди

 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2024 йил 29 январь  кунидаги 38-сонли буйруғига асосан ИИВ Тиббиёт бошқармаси тизимидаги марказий тиббий муассасалар малакали мутахассис-шифокорлари иштирокида бириктирилган таркибга кўрсатилаётган тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, даволаш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштириш, шахсий таркиб орасида ўтказилаётган профилактик тиббий кўрик самарадорлигини ошириш, касалликларни яширин даврларда эрта аниқлаш ва даволашни тезкор ташкил этиш мақсадида  ИИВ Марказий Госпитали, “Ўзбекистон” санаторияси, ИИВ Марказий поликлиникаси ва Тиббиёт бошқармаси мутахассис-шифокорлари иштирокида Сурхондарё вилояти ИИБ ДПМ Тиббиёт бўлимига бириктирилган шахсий таркиби, нафақахўрлари,   4-Минтақавий ҳудуд, 9-сон Тергов хибсхонаси, Ўз.Р. Миллий Гвардияси Сурхондарё вилояти ҚБ ва уларнинг оила аъзолари шунингдек, уйларида ётиб қолган ички ишлар органлари фахрийлари  чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш учун 3 кун давомида 2024 йил 22-24 апрел кунлари тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

Тиббий кўрик давомида жами 703 нафар бемор кўрилиб, 34 беморга стационар 109 беморга амбулатор, 37 санатор-курорт  даво муолажалари тавсия қилинди.

 

Хизмат чоғида олган жароҳати ва касаллиги туфайли ногирон бўлиб қолган фаҳрийларни, яшаш хонадонларига бориб кўрилган 7 нафар,  1 нафар ИИИ ларида ишлаб келаётган хозирда касаллиги сабабли касалхонада даволанаётган ходим жами 8 нафар беморлар кўрилди.Шулардан   5 нафарига амбулатор шароитида даволаниш, 3 нафарига стационар шароитда даволаниш бўйича тавсиялар берилди.

Text to speech