Сурхондарё вилоятида ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида "Қувноқлар ва зукколар" кўрик танловининг 4-минтақавий босқичи ўтказилди.
Бугун Сурхондарё вилоятида, Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022-йил 13-июндаги "Ички ишлар органлари
тизимида ""Қувноқлар ва зукколар" кўрик танловини ўтказиш тўғрисида"ги
тегишли буйруғи ва 2024-йил 4-апрелдаги фармойиши ижросини таминлаш, шунингдек
"Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танлови бўйича истедодли ёш ходимларни аниқлаб,
уларни Ички ишлар вазирлиги терма жамоасига жалб этиш, мазкур йўналишда келгусида
ўтказилиши режалаштирилган "Олий лига-2024" мусобақасида фахрли ўринларни
эгаллашга йўналтирилган мусобақанинг 4-минтақавий босқичи бўлиб ўтди.
Вилоят марказида қад рослаган муҳташам "Санъат саройи"да бўлиб ўтган мусобақа жараёнларида иштирокчилар, аввало таништирув шарти, сўнгра, қисқа савол-жавоб яъни импровизатсия, мусбақа сўнгида эркин мавзу шартларида ўзларининг актёрлик маҳоратлари, ҳозиржавоблиги ҳамда жамоа билан ишлаш қобилятларини намоён этишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ мезбонлик қилган "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танлови якуний натижаларга кўра:
3-ўринни Қашқадарё вилояти ИИБ
нинг "Қувноқ вируслар" жамоаси
2-ўринни Бухоро вилояти ИИБнинг
"Шерюрак" жамоаси, фахрли биринчи
ўринни эса, Сурхондарё вилояти ИИБнинг "Ўн беш сутка" жамоаси аъзолари
эгалладилар.
Сурхондарё вилояти ИИБ ходимлари ҳамда Бухоро вилояти
ИИБ ходимлари жамоалари мусобақанинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.