Сурхондарё вилоятида ички ишлар органлари соҳасига оид навбатдаги “Оммавий сайёр қабул” ўтказилди.
Мамлакатимизда масъул раҳбарлар томонидан аҳолининг дард-у ташвиши билан яшаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш бугуннинг энг долзарб масалаларидан бирига айланди. Шу боисдан юртдошларимизнинг ўз турмушидан ва бугунги кунидан рози бўлиб яшашини таъминлаш ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юкламоқда.
Фуқаролар томонидан суд-ҳуқуқ
масалалари бўйича келиб тушаётган ариза ва шикоятларни аҳоли билан бевосита
мулоқот қилиш орқали ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва қонуний ҳал этиш,
фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳафта давомида
кундалик меҳнат фаолияти билан банд бўлган аҳолига қулайлик яратиш ҳамда
мурожаат қилувчиларнинг Ички ишлар
органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилишларини осонлаштириш мақсадида,
2025 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар Вазири ўринбосари,
полковник Рамазон Ашропов ҳамда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси
бошлиғи, полковник Тимур Исмаиловлар томонидан Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси биносида жисмоний ва
юридик шахслар билан “Оммавий сайёр қабули” ўтказилди.
Унда вилоят Ички ишлар
бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок
этишди.
“Оммавий сайёр қабул”
давомида фуқаролар ўзларининг тергов — суриштирув, ишга қабул қилиш, йўл
ҳаракати хавфсизлиги, фуқароликни расмийлаштириш, моддий ёрдам, оила турмуш
доирасидаги низоларга барҳам бериш, мол-мулк можароси, пул олди берди масаласи
ва бошқа турли ички ишлар соҳасига оид масалалар юзасидан мурожаатлар қилишди.
Қилинган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар соҳавий хизматлар томонидан кўриб чиқиш учун муддат талаб этганлиги сабабли, ушбу мурожаатларнинг ижроси алоҳида назоратига олинди.