2 Ноябр 2023 йил 761

Сурхондарё вилоятида ички ишлар органлари профилактика (катта) инспекторларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятига доир билим ҳамда кўнималарини ошириш бўйича сайёр ўқув йиғинлари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Абдуллаев томонидан 2023-йил 7-октябрь куни тасдиқланган сайёр ўқув дастурига асосан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларининг барча профилактика (катта) инспекторларининг малакасини оширишга доир онлайн ўқув йиғинлари ташкил этилди.

Икки кун давомида ўтказилган сайёр ўқув йиғинларида профилактика (катта) инспекторларининг ҳуқуқий билимлари ва касбий маҳоратларини ошириш чоралари кўрилиб, бунда Ички ишлар вазирлиги Академиясининг профессор ўқитувчилари, Жиноят ишлари бўйича Суди раиси А.Мирзаевлар  томонидан замонавий интерфаол усуллари ҳамда ўқув воситаларидан фойдаланилган ҳолда тезкор ва криминоген вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилиш, фавқулотда вазиятлар юзага келганда тез ва тўғри қарор қабул қилиш бўйича малакаларини шакиллантириш, профилактика (катта) инспекторларининг хизмат фаолиятини замонавий талаблар асосида ташкил этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Шунингдек, профилактика (катта) инспекторларининг хизмат қилаётган ҳудудларига мос, яъни шаҳар ва қишлоқ шароитида фаолиятни олиб боришга доир билимлари ҳам оширилиб, соҳага оид ҳуқуқий хужжатлар моҳияти ва мамлакатимизда кечаётган сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий ислоҳатлардан ҳабардорлиги таъминланди.

Сайёр ўқув машғулотларида Мамалакатимиз Предидентининг 2021-йил 29-ноябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги консепсиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу фармон мақсад ва вазифалари ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

Text to speech