Сурхондарё вилоятида Ички ишлар органлари шахсий таркиби билан саф кўриги ва саф тайёргарлиги ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 8 август кунидаги
“Ички ишлар органларида формали кийим-бош кийиб юриш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги
тегишли буйруқ талабларига асосан, шунингдек, шахсий таркибни формали кийим-бошларни
ўрнатилган тартибда кийиб юриш қоидаларига риоя этишларини таъминлаш мақсадида,
жорий йилнинг 28 сентябрь куни бошқарманинг соҳавий хизматлари шахсий таркиби билан
Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядининг саф майдонида ҳамда барча шаҳар-туман
Ички ишлар бошқарма ва бўлимларининг саф майдонларида саф кўриги ўтказилди.
Саф кўригини ўтказиш давомида бириктирилган раҳбар ва масъул ходимлар томонидан
шахсий таркибнинг белгиланган формали кийим-бошни ўрнатилган тартибда кийиб юриш
қоидаларига амал қилиши, ташқи кўриниши, хизмат гувоҳномаларининг мавжудлиги ва
табел қуролларининг бириктирилганлигига ҳамда уларнинг саф тайёргарлик даражасига
алоҳида эътибор қаратилди. Саф кўригини ўтказиш
давомида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш борасида вилоят Ички
ишлар органларининг барча раҳбарларига кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, саф кўригида иштирок этган ходимларнинг саф
тайёргарлик кўникмаларини ошириш мақсадида, сафдан чиқиш ва сафга қайтиш, ҳарбийча
салом бериш ҳамда тантанали юриш усулларини мукаммал ўзлаштиришларига алоҳида эътибор
қаратилиб амалий машғулотлар ўтказилди.
Сурхондарё
вилояти ИИБ Ахборот хизмати