7 Август 2024 йил 331

Сурхондарё вилоятида “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” махсус профилактик тадбирлари бошланди.

Юртимиз маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги  тадбирларни ҳамкорликда амалга ошириш мақсадида, вилоят ИИБ, вилоят прокуратураси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда бошқа бир қатор масъул бошқарма ва идораларнинг қўшма қарорига асосан жорий йилнинг 3 август кунидан 5 сентябрь кунига қадар вилоят миқёсида кенг қамровли “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирда барча давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорликда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олидини олиш борасида фаолият олиб бориши билан биргаликда аҳолини ижтимоий профилактика соҳасида қўллаб қувватлаш, уларнинг муаммоларига ечим излаш мақсади ҳам кўзда тутилган. 

Text to speech