16 Июн 2025 йил 582

Сурхондарё вилоятида “Ягона миграция идоралараро маълумотлар базаси” жорий этилиши муносабати билан амалий - семинар машғулоти ўтказилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги томонидан инсон қадри улуғлаш, уларнинг хақ-ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этишга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, Президентимиз томонидан 2024 йил 4 апрель куни “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қабул қилинган фармони ижроси таъминлаш мақсадида меҳнат мигранти сифатида хорижий давлатларга кетган ва қайтиб келган фуқароларнинг ижтимоий, иқтисодий ахволини ўрганиш, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида “Ягона миграция идоралараро маълумотлар базаси” яратилди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 16 июн куни Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида, Термиз, Ангор, Музработ туман ички ишлар бўлимлари ҳамда  Термиз шаҳар ички ишлар бошқармаси, Қизириқ туман ҳокимлиги биносида Қизириқ, Бойсун, Шеробод, Бандихон туманлари ички ишлар бўлимлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари профилактика инспекторлари иштирокида амалий- ўқув семинар машғулоти ўтказилди.

Ташкил этилган ўқув семинарда,   мазкур электрон дастур қуйидаги қулайликларга эгалиги тавсифланди. Жумладан:

- хорижий давлатларга кетган ва қайтиб келган мигрантлар ҳақида тўлиқ маълумотлар базаси яратиш;

- мигрантларнинг ижтимоий, иқтисодий ҳолати, оилавий ахволи, муаммолари, даромат миқдори ва иш шароитлари тўғрисидаги маълумотлар олиш ва таҳлил қилиш;

олинган маълумотлар асосида мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари билан ижтимоий ва профилактик тадбирларни амалга ошириш ва бу жараёнларни мониторинг қилиш;

- хориждаги фуқароларнинг иш шароитларини ўрганиш, кам миқдорда даромат топувчи фуқароларни аниқлаш ва зарурий ёрдамлар кўрсатиш;

- қайтиб келган фуқаролари ижтимоий мослаштириш, мутасадди корха ташкилотлар билан ҳамкорликда маҳаллий иш ўринларига жойлаштиришга хизмат қилади.

Ушбу электрон дастур профилактика инспекторларининг хизмат планшетларига ўрнатилиб маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда фодаланиб келинмоқда.

Иш жараёнларида хорижий давлатларда оғир ҳаётий вазиятларга тушиб қолган фуқаролар аниқланиб, уларни ватанга қайтариш ва муносиб иш ўринлари билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Электрон дастур ишлаб чиқилиши мигрантларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда илк қадамлари ҳисобланиб, келгусида бу каби амалий ишлар давом эттирилади.

Ўқув семинар якунида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тегишли жавоблар олишди.

Text to speech