Сурхондарё вилоятида фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқароларнинг соҳа билан боғлиқ муаммоларига ижобий ечим топиш мақсадида Сурхондарё вилоятида доимий равишда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан Жарқўрғон, Қумқўрғон ҳамда Термиз тумани фуқаролари учун Жарқўрғон туман Халқ қабулхонаси биносида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг
муаммоларини жойида ижобий ҳал этишга ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилди.
Қабул давомида, Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан жами 11 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, 4 таси жойида ижобий ҳал этилди ҳамда 7 та мурожаатлар вақт талаб қилганлиги боис масъул ходимларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.