12 Апрел 2025 йил 1026

Сурхондарё вилоятида фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқароларнинг соҳа билан боғлиқ муаммоларига ижобий ечим топиш мақсадида Сурхондарё вилоятида доимий равишда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 12 апрель куни, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Хуршид Атаназаров томонидан вилоятнинг барча шаҳар-туман фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси биносида навбатдаги Сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, бунинг учун масъул ходимлар иштироки таъминланди.

Қабул давомида, Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан жами 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. 

Ушбу 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича, 5 таси жойида ижобий ҳал этилди. 10 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Text to speech