14 Январ 2025 йил 694

Сурхондарё вилоятида “Ёшлар ҳафталиги” доирасида саёҳат ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 январдаги “Республикага ҳорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-9-сонли фармони ҳамда январ ойининг биринчи ўн кунлигида “Ёшлар туризми ҳафталиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан воҳамизнинг бир гуруҳ иқтидорли ва фаол ўқувчи ёшларни вилоят ҳудудидаги ва кўҳна Самарқанд шаҳрида жойлашган тарихий-туризм объектларига саёҳат уюштирилди.

Ташкил этилган ушбу саёҳат давомида, уларнинг хавфсизликлари таъминланиши билан биргаликда масъул ходимлар томонидан мазкур қадамжолар тарихи ва алломалар қолдирган буюк меъроси ҳақида керакли маълумотлар берилди.

Text to speech