4 Июл 2024 йил
360
Сурхондарё вилоятида банк тизимлари ходимлари ўртасида комплекс тарғибот тадбирларини амалга ошириш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди.
???? Марказий банк Сурхондарё
вилоят Бош бошқармасида жорий йилнинг июл ойида ўтказиладиган “Кибермаданиятни
юксалтириш ойлиги" тарғибот тадбирларини самарали ўтказиш бўйича тижорат
банклари вакиллари учун семинар-тренинг ўтказилди.
???? Мазкур тадбирда тижорат банклари вакилларига фирибгарлар тузоғига тушмаслик ҳамда бир марталик тасдиқлаш кодини ошкор қилмаслик тўғрисидаги видеороликлар ҳамда тарқатма материаллар тарғибот ишларида фойдаланиш учун тақдим этилди.
???? Комплекс тарғибот тадбирлари орқали фуқароларнинг барча қатламларини қамраб олиш, хусусан, банк хизматларидан фойдаланувчи ҳар бир фуқарога фирибгарлик ҳолатларидан ҳимояланиш бўйича тушунтириш бериш амалиётини жорий этиш келишиб олинди.