2 Июл 2024 йил 397

Сурхондарё вилоятида 1 июлдан 31 июлгача “Кибермаданиятни юксалтириш” тарғибот ойлиги ўтказилиши юзасидан Матбуот анжумани ўтказилди.

Сурхондаё вилояти ИИБ томонидан вилоят телерадиокопаниясида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги - “Cyber month“ доирасида тарғибот-ташвиқот тадбирларини юқори савияда ўтказишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни кенг жамоатчиликка етказиш” мавзуига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур матбуот анжумани Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февраль кунидаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони 4-иловаси 30-банди ижроси юзасидан ташкил этилаётган ойликни Сурхондарё вилоятида ҳам юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари белгилаб олинган бўлиб, мазкур ойлик доирасида кибержиноятларга қарши курашишни тарғиб қилувчи, кибержиноятлардан огоҳликка чорловчи “Энг фаол маҳалла”, “Энг яхши миллий контент” сингари ўн уч турдаги тарғибот танлови, “STOP! Cybercrime” номли огоҳликка чақирувчи оммабоп челленжлар, “Биз кибержиноятларга қаршимиз” шиори остида киберспорт мусобақаси ва кибербуллингдан ҳимояланиш, киберомантиканинг салбий оқибатлари, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш каби ўнта тарғибот тадбири ўтказиш режалаштирилган. Танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда масъул идоралар ва жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди. Матбуот анжуманида ривожланиб бораётган ахборот технологиялари инсон ҳаётини енгиллаштириб, вақтини тежаётгани бироқ, бу жараён қатор муаммоларни ҳам келтириб чиқараётгани таъкидланди. Ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга оширишда фирибгарлар замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланиб, фуқароларни ўз тузоғига илинтираётгани қайд этилди.

Мамлакатимизда содир этилаётган кибержиноятлар кўп ҳолларда банк пластик карталари билан боғлиқ бўлиб, бу орқали фуқароларга моддий зарар етказилмоқда. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда энг самарали йўллардан бири – фуқароларда “кибергигиена”ни шакллантириш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилган.  

Маълумотларга кўра, вилоятда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар атрофлича ўрганилганида, уларнинг 29 фоизи талабалар, 13 фоизи ўқитувчилар, 10 фоизи соғлиқни сақлаш ходимлари, 47,8 фоизи бошқа соҳа вакиллари экани аниқланган. Улар телеграмм мессенджерида тарқалаётган вирусли ҳаволага кириш орқали фирибгарлар тузоғига тушиб қолган. Содир этилган жиноятлар таҳлил қилинганда, 26 фоизи сохта трейдинг, 21 фоизи зарарли дастурлар, 18 фоизи молиявий пирамида, 16 фоизи хорижга ишга чақириш ва мерос қолдириш, 11 фоизи яқинлари номидан сохта қўнғироқлар, 8 фоизи киберромантика каби жиноят турларига тўғри келган.

Ҳозирги кунда кибержиноятларнинг 40 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, уларнинг тури кундан-кунга ортиб бормоқда. Телеграмм тармоғи орқали “Click хавфсизлик хизматиданмиз”, “Сизга ютуқ чиқди”, “Катта миқдорда пул ютиб олдингиз”, “Акция иштирокчисига айландингиз”, “Трейдинг орқали пулларингизни кўпайтириб берамиз”, “Чет элга ишга юборамиз” ва бошқа ёлғон, сохта хабарлар билан содда фуқароларни чув туширмоқда.

Анжуманида ойликни жойларда кенг аҳоли қатламини жалб этган ҳолда уюшқоқлик билан самарали ўтказиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Text to speech