Сурхондарё вилояти Жамаоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига раҳбар тайинланди.
Сурхондарё вилоятига ташриф буюрган
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги Депортаменти-Йўл ҳаракати хавфсизлиги
хизмати раҳбари полковник О.Ч.Саидов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи полковник
А.С.Исмоилов бошчилигида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт
ҳодисаларининг олдини олиш, йўл инфратузилмасини яхшилаш ва пиёдаларнинг
йўлларда хавфсиз ҳаракатини таъминлашга доир ишлар танқидий таҳлил қилинди.
Йиғилишда қарорлар ижросини таъминлаш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш
борасида масъулларга топшириқлар берилиб, Сурхандарё вилояти ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати бошлиғи ўринбосари-Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси
бошлиғи лавозимига тайинланган подполковник Камалов Дилмурод Дарвишович шахсий
таркибга таништирилди.
Камалов Дилмурод Дарвишович 1979
йилда Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида туғилган. Маълумоти олий. ИИВ
Академиясини ва ИИВ Академиясинининг магистратура босқичларини тамомлаган. 1997
йилдан буён Ички ишлар тизимида турли лавозимларда фаолият юритиб келиб,
тайинловга қадар Навоий вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келган.