22 Декабр 2024 йил 522

Сурхондарё вилояти ҳуқуқтартибот идоралари раҳбарлари ҳузурида “Президент арчаси” ҳамда Янги йил байрамини тинч осойишта ўтказиш мақсадига қаратилган тезкор йиғилиш ўтказилди.

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Сурхондарё вилояти ИИБда  вилоят Ички ишлар бошқармаси, ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси, Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиқлари ҳузурида видеоселектор тарзидаги тезкор йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур  йиғилишда вилоят ҳуқуқтартибот идоралари раҳбарларининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат бошлиқлари, шаҳар-туман ИИБ студияларидан туман ҳуқуқтартибот идоралари бошлиқлари, ўринбосарлари ва соҳавий ҳизмат раҳбарлари иштирок этишди.

Ўтказилган йиғилишда, “Президент арчаси” ҳамда Янги йил байрамини тинч осойишта ўтказиш, байрам ва савдо ярмаркалари ўтказилаётган жойларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудлар, жиноятчиликни жиловлаш чораларини кўриш ва кучайтириш масалалари юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида Пиротехника воситаларининг вилоят ҳудудига ноқонуний кириб келиши ҳамда савдосига қарши кескин чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан топшириқлар берилди.

Вилоят ҳамда туман студияларида иштирок этаётган масъулларнинг таклиф ва муаммолари ўрганилиб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида, ҳалқнинг байрамона кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи ҳар қандай ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш, аҳолини электр энергияси ва газ таъминоти, иссиқлик манбаи билан узлуксиз таъминлаш чоралари кўрилиши юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Text to speech