29 Январ 2025 йил 1045

Сурхондарё вилояти Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида спортнинг “Стол тенниси” тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамияти Сурхондарё вилоят Кенгашининг календарь режасига асосан 2025 йилнинг 27-28 январь  кунлари “14-январь ватан ҳимоячилари куни” байрамига бағишлаб, Термиз шаҳридаги Техника университети спорт мажмуасида спортнинг “Стол тенниси” тури бўйича Сурхондарё вилояти Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Спорт мусобақаси муросасиз бахсларга бой бўлиб, Сурхондарё вилоятида хизмат ўтаётган вилояти Ички ишлар бошқармаси, вилоят Миллий гвардияси бошқармаси, Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят Миллий гвардияси  ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси, Давлат хавфсизлиги хизмати бошқармаси, Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари оператив қўмондонлиги ходимларидан иборат 8 та терма жамоадан  жами 40 нафар спортчилар иштирок этишди.

Халқаро тоифадаги ҳакамлар томонидан баҳолаб борилган ушбу нуфузли мусобақа натижаларига кўра, аёллар ўртасида 1 ўринни Сурхондарё вилояти ИИБ,   2 ўринни   ДХХ Чегара қўшинлари Оператив қўмондонлиги, 3 ўринни Миллий гвардия бошқармаси ва ДХХ Чегара қўшинлари Оператив қўмондонлиги ходималари қўлга киритишди.

Эркаклар ўртасида 1 ва 2 ўринларни   ДХХ Чегара қўшинлари  Оператив қўмондонлиги, 3 ўринни Миллий гвардия бошқармаси Қўриқлаш бошқармаси  ва ДХХ Чегара қўшинлари Оператив қўмондонлиги ходимлари қўлга киритишди.

Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” ЖТСЖ Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан диплом, медал ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Шу ўринда айтиш жоизки “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти қошида ташкил этилган “Кураш”, “Эркин кураш”, “ДЗЮДО”, “Қўл жанг”, “Триатлон”, “Футбол” , “Юнон-Рум кураши”, “Комбат айкидо” “Волейбол” тўгаракларида ҳозирги кунда жами 527 нафар ўсмирлар  мунтазам шуғулланишиб республика ва халқаро мусобақаларда муносиб ўринларни эгаллашмоқда.

Text to speech