31 Октябр 2025 йил 71

Сурхондарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат ўтаётган ходимлар ўртасида спортнинг “Самбо” тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамияти Сурхондарё вилоят Кенгашининг календарь режасига асосан               2025 йилнинг 30-31 октябрь кунлари Термиз шахридаги вилоят Олимпия ва паралимпия спорт тураларига тайёрлаш марказининг спорт мажмуасида  спортнинг “Самбо” тури бўйича Сурхондарё вилояти Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат ўтаётган ходимлар ўртасида вилоят биринчилиги   мусобақаси ўтказилди.

Спорт мусобақаси муросасиз бахсларга бой бўлиб, Сурхондарё вилоятида  хизмат ўтаётган Сурхондарё вилояти Миллий гвардияси бошқармаси,  Ички ишлар бошқармаси,  Давлат хавфсизлиги хизмати бошқармаси,   Фавқулодда вазиятлар бошқармаси,  ДХХ Чегара қўшинлари  ходимларидан иборат 5та  терма жамоадан  жами  50 нафар спортчилар катнашди.

Халқаро тоифадаги ҳакамлар томонидан баҳолаб борилган ушбу нуфузли мусобақа натижаларига кўра  1 ўринни  Сурхондарё вилояти ИИБ  терма жамоаси, 2 ўринни Сурхондарё вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқрамаси терма жамоаси,   3 ўринни эса Давлат хавфсизлиги хизмат чегара қўшинлари терма жамоаси қўлга киритишди.

Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” ЖТСЖ Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан диплом, медал ва қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шу ўринда айтиш жоизки “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти қошида ташкил этилган “Кураш”, “Эркин кураш”, “ДЗЮДО”, “Қўл жанг”, “Триатлон”, “Футбол” , “Юнон-Рум кураши”, “Комбат айкидо” “Волейбол” тўгаракларида ҳозирги кунда жами 427 нафар ўсмирлар  мунтазам шуғулланишиб республика ва халқаро мусобақаларда муносиб ўринларни эгаллашмоқда.

Text to speech