27 Октябр 2025 йил 59

Сурхондарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат ўтаётган ходимлар ўртасида спортнинг “Волебол” тури бўйича “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамияти раиси кубоги мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамияти Сурхондарё вилоят Кенгашининг календар режасига асосан, йилнинг 26-27 октябр кунлари Термиз шаҳридаги вилоят ИИБ спорт мажмуасида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида, спортнинг “Волебол” тури бўйича “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамияти раиси кубоги  мусобақаси ўтказилди.

 

Спорт мусобақаси муросасиз бахсларга бой бўлиб, вилоятда  хизмат ўтаётган Сурхондарё вилояти Миллий гвардияси бошқармаси,  Ички ишлар,  Давлат хавфсизлиги хизмати,  ИИБ Қўриқлаш ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Термиз аерапортида хавфсизликни таъминлаш алохида баталони ходимларидан иборат 8та та терма жамоадан  жами  64 нафар спортчилар қатнашдилар.

 

Халқаро тоифадаги ҳакамлар томонидан баҳолаб борилган ушбу нуфузли мусобақа натижаларига кўра, 3-ўринни вилоят ИИБ Қўриқлаш бошқармаси терма жамоаси, 2-ўринни Сурхондарё вилояти ИИБ  терма жамоаси эгаллаган бўлса, фахрли  1- ўринни  Давлат хавфсизлиги бошқармаси аъзолари қўлга киритишди.

Ғолиблар Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғини ўринбосари подполковник Хўжанов Завқиддин Муродинович томонидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” ЖТСЖ Сурхондарё вилояти Кенгашининг диплом, медал ва қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирладилар.

Шу ўринда айтиш жоизки “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти қошида ташкил этилган “Кураш”, “Эркин кураш”, “ДЗЮДО”, “Қўл жанг”, “Триатлон”, “Футбол” , “Юнон-Рум кураши”, “Комбат айкидо” “Волейбол” тўгаракларида ҳозирги кунда жами 427 нафар ўсмирлар  мунтазам шуғулланишиб республика ва халқаро мусобақаларда муносиб ўринларни эгаллашмоқда.

Text to speech