12 Март 2025 йил 960

Сурхондарё вилояти Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат ўтаётган аёл ходималари ўртасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамияти Сурхондарё вилоят Кенгашининг календарь режасига асосан 2025 йилнинг 10-11 март  кунлари  Термиз шаҳридаги вилоят ИИБ Спорт мажмуасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича Сурхондарё вилояти Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат ўтаётган аёл ходималари ўртасида “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти раиси кубоги мусобақаси ўтказилди.

Спорт мусобақаси муросасиз бахсларга бой бўлиб, Сурхондарё вилоятида  хизмат ўтаётган Сурхондарё вилояти Миллий гвардияси бошқармаси,  Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси,  Сурхондарё вилояти ИИБ тиббиёт бўлими, Сурхондарё вилояти Божхона бошқармаси аёл ходималаридан иборат  5та  терма жамоадан  жами   40 нафар спортчилар катнашди.

Халқаро тоифадаги ҳакамлар томонидан баҳолаб борилган ушбу нуфузли мусобақа натижаларига кўра  1 ўринни  Сурхондарё вилояти Миллий гвардия бошқармаси терма жамоаси,   2 ўринни   Сурхондарё вилояти ИИБ-1  терма жамоаси,   3 ўринни Сурхондарё вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими  терма жамоалари   ходималари қўлга киритишди.

Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан диплом, медал ва қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шу ўринда айтиш жоизки “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти қошида ташкил этилган “Кураш”, “Эркин кураш”, “ДЗЮДО”, “Қўл жанг”, “Триатлон”, “Футбол” , “Юнон-Рум кураши”, “Комбат айкидо” “Волейбол” тўгаракларида ҳозирги кунда жами 487 нафар ўсмирлар  мунтазам шуғулланишиб республика ва халқаро мусобақаларда муносиб ўринларни эгаллашмоқда.

Text to speech