Сурхондарё вилояти Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат ўтаётган аёллар ўртасида спортнинг “Стол тенниси” тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамияти Сурхондарё вилоят Кенгашининг календарь режасига асосан 2024 йилнинг 6-7 декабрь кунлари “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни” байрамига бағишлаб Термиз шахридаги олимпия ва паралимпия спорт марказида спортнинг “Стол тенниси” тури бўйича Сурхондарё вилояти Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат ўтаётган аёллар ўртасида вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.
Спорт мусобақаси муросасиз бахсларга бой бўлиб,
Сурхондарё вилоятида хизмат ўтаётган Сурхондарё вилояти Миллий гвардияси
бошқармаси, Сурхондарё вилояти
Фавкулодда вазиятлар бошкармаси, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси;
Сурхондарё вилояти Миллий гвардияси
Қўриқлаш бошқармаси, ходимларидан иборат 4 та терма жамоадан жами
18 нафар спортчилар катнашди.
Халқаро тоифадаги ҳакамлар томонидан баҳолаб борилган
ушбу нуфузли мусобақа натижаларига кўра 1 ўринни Сурхондарё вилояти ИИБ
ходимаси, 2 ўринни Сурхондарё вилояти ИИБ ходимаси, 3 ўринларни Сурхондарё вилояти ИИБ ва МГБ ходималари қўлга киритишди.
Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” ЖТСЖ
Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан диплом, медал ва қимматбахо эсдалик
совғалари билан тақдирландилар.
Шу ўринда айтиш жоизки “Динамо” жисмоний тарбия ва
спорт жамияти қошида ташкил этилган “Кураш”, “Эркин кураш”, “ДЗЮДО”, “Қўл
жанг”, “Триатлон”, “Футбол” , “Юнон-Рум кураши”, “Комбат айкидо” “Волейбол”
тўгаракларида ҳозирги кунда жами 527 нафар ўсмирлар мунтазам шуғулланишиб республика ва халқаро
мусобақаларда муносиб ўринларни эгаллашмоқда.