1 Июн 2025 йил 1150

Сурхондарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарларининг навбатдаги “Сайёр қабул”и бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда масъул раҳбарлар томонидан аҳолининг дард-у ташвиши билан яшаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва  бартараф этиш бугуннинг энг долзарб масалаларидан бирига айланди. Шу боисдан юртдошларимизнинг ўз турмушидан ва бугунги кунидан рози бўлиб яшашини таъминлаш ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юкламоқда.

Фуқаролар томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича келиб тушаётган ариза ва шикоятларни аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш орқали ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва қонуний ҳал этиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳафта давомида кундалик меҳнат фолияти билан банд бўлган аҳолига қулайлик яратиш ҳамда мурожаат қилувчилар масуъл раҳбарлар билан очиқ мулоқот қилишларини осонлаштириш мақсадида, куни кеча Термиз шаҳридаги "Ёшлар маркази" биносида ташкил этилган “Сайёр қабул”да Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Тимур Исмаилов томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўрганилди.

Ўтказилган “Оммавий сайёр қабул”да, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этишди.

“Оммавий сайёр қабул” давомида фуқаролар ўзларининг тергов — суриштирув, ишга қабул қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, фуқароликни расмийлаштириш, модий ёрдам, оила турмуш доирасидаги низоларга барҳам бериш, мол-мулк можароси, пул олди берди масаласи ва бошқа турли ички ишлар соҳасига оид масалалар юзасидан мурожаатлар қилишди.

Қилинган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар соҳавий хизматлар томонидан кўриб чиқиш учун муддат талаб этганлиги сабабли, ушбу мурожаатларнинг ижроси бошқарма бошлиғи томонидан алоҳида назоратига олинди.

Text to speech