17 Декабр 2024 йил 760

Сурхондарё вилояти Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида спортнинг “Самбо” тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамияти Сурхондарё вилоят Кенгашининг календарь режасига асосан 2024 йилнинг 16-17 декабрь  кунлари “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни” байрамига бағишлаб Термиз шаҳридаги “Алпомиш Арена” спорт мажмуасида спортнинг “Самбо” тури бўйича Сурхондарё вилояти Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Спорт мусобақаси муросасиз бахсларга бой бўлиб, Сурхондарё вилоятида  хизмат ўтаётган вилоят Миллий гвардияси бошқармаси,  вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси,  вилоят Миллий гвардияси  Қўриқлаш бошқармаси, Давлат хавфсизлиги хизмати бошқармаси, Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари  оператив қўмондонлиги ходимларидан иборат 6 та терма жамоадан жами 68 нафар спортчилар иштирок этишди.

Халқаро тоифадаги ҳакамлар томонидан баҳолаб борилган ушбу нуфузли мусобақа натижаларига кўра 1 ўринни Сурхондарё вилояти ИИБ, 2 ўринни Сурхондарё вилояти ДХХБ, 3 ўринни ДХХ Чегара қўшинлари Оператив қўмондонлиги ходимлари қўлга киритишди.

Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамияти Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан диплом, медал ва қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шу ўринда айтиш жоизки “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти қошида ташкил этилган “Кураш”, “Эркин кураш”, “ДЗЮДО”, “Қўл жанг”, “Триатлон”, “Футбол”, “Юнон-Рум кураши”, “Комбат айкидо”, “Волейбол” тўгаракларида ҳозирги кунда жами 527 нафар ўсмирлар мунтазам шуғулланишиб, республика ва халқаро мусобақаларда муносиб ўринларни эгаллаб келишмоқда.

Text to speech