31 Декабр 2024 йил 587

Сурхондарё вилояти сектор раҳбарлари ва вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари томонидан, криминоген вазият барқарорлигини таъминлашга жалб этилган ходимларга хизмат олди йўриқнома берилиб, янги йил байрами билан қутланди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига биноан халқимизнинг осойишталигини таъминлаш, фуқароларни байрамона кайфиятини юқори даражада ташкил этиш, криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш, биринчи галдаги вазифа этиб белгиланган.

Вилоят сектор раҳбарлари ва  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган бошлиқлари томонидан, жамоат жойлари ва Янги йил арчалари атрофига жалб этилган ходимларга хизмат олди йўриқнома берилиб, хизматга жалб этилган ходимларга Янги йил байрами совғалари берилди.

Тадбирда, Янги йил арчалари атрофида кўрилган хавфсизлик чора-тадбирлари, фуқароларга яратилган шарт-шароитлар ва хизматга жалб этилган ходимларнинг шайлиги ўрганилди.

Янги йил тадбирларини тинч ва осойишта ўтказилишини таъминлаш, шунингдек, ёнғин хавфсизлигига қатъий риоя этилиши юзасидан масъул раҳбар ҳамда ходимлар зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.

Text to speech