14 Ноябр 2024 йил 358

Сурхондарё вилояти сектор раҳбарлари «Долзарб 50 кун» махсус профилактик тадбири давомида амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Сўнгги бир-неча йилда жамиятимизнинг барча соҳалари қатори ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида ҳам муҳим ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

Тизимда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижаси халқ манфаатларига хизмат қиладиган, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари йўлида дастуруламал амал бўла оладиган тузилмага айланмоқда, десак муболаға бўлмайди.

Вилоят сектор раҳбарлари ва масъуллар «Долзарб 50 кун» махсус профилактик тадбири давомида Термиз шаҳар ҳудудида маҳалла еттилиги, ҳамкор ташкилотлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, қизил маҳаллар ва тунги хизматни ташкил этилганлиги ўрганилди.

Шунингдек, мазкур тадбир доирасида вилоятда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, Термиз шаҳрини жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, мақсадида тунги хизматга жалб этилган ходимларга эътибор қаратиш, фуқаролар  хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кузатув камералари сонини кўпайтириш, уларни интеграция қилиш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, ушбу йўналиш бўйича масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.

Text to speech