Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи бириктирилган қизил тоифадаги маҳаллада ўрганишлар олиб борди
Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи подполковник А.Чориев Сариосиё туманидаги қизил тоифага киритилган Мирзо Улуғбек маҳалласида криминоген вазиятни яхшилаш ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.
Маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги билан
учрашув ўтказиб, маҳаллада ўтган давр мобайнида содир этилган жиноятлар
атрофлича муҳокама қилинди. Кўча ва кўнгилочар жойларга, кўп қаватли уйларга
кузатув камераларини ўрнатиш, аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик объектларига
қўриқлаш сигнализация воситаларини ўрнатиш зарурлиги қайд этилиб, фуқаролар
ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш юзасидан тавсиялар берилди. Маҳаллада
жиноятларнинг барвақт олдини олиш борасида манзилли тадбирлар белгиланди.
Ҳудудда профилактик тадбирлар кучайтирилиб, фуқаролар ўртасида ҳуқуқбузарликка
нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида профилактик суҳбатлар,
рейдлар ва назорат тадбирлари ўтказилди. Маҳаллада олиб борилган ўрганишлар
давомида содир этилган айрим жиноятлар ҳудудда жойлашган Деҳқон (озиқ-овқат)
бозори ҳамда савдо дўконларида бўлганлиги аниқланган.
Бошқарма бошлиғи ва туман масъуллари ушбу ҳудудда
бўлиб, бозор маъмурияти ва тадбиркорлар билан учрашди. Бозор ва унга туташ
барча савдо дўконларни қўриқловга олиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар
берди. Шу куни ушбу маҳалладаги аҳоли гавжум жойларга қўриқлаш хизмати
афзалликлари юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишлари ҳам олиб борилди.
Аҳолига қўриқлаш хизматининг техник воситалари, ўрнатиладиган сигнализация воситалари ҳақида маълумотлар берилиб, ишлаш тартиби кўрсатиб берилди. Маҳаллани "қизил" тоифадан чиқариш, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилишига йўл қўймаслик борасидаги профилактик ишлар давом этмоқда.