Сурхондарё вилояти ҳокимлигида илмий салоҳият ўсмоқда
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари, полковник Фахриддин Валиевич Менглиев "Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш (Сурхондарё вилояти мисолида)" мавзуидаги диссертатсия ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини
олиб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган илмий иш "Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти" ихтисослиги
доирасида тайёрланган бўлиб, Фахриддин Менглиевга юридик фанлари бўйича фалсафа
доктори (PhD) илмий даражаси берилди.
Фахриддин Менглиев 2006-2021-йилларда ички ишлар
органларида турли масъулиятли лавозимларда, жумладан, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи
ва вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари сифатида самарали хизмат
қилган. 2020-йилдан буён эса Сурхондарё вилояти ҳокимлигида фаолият юритмоқда.
Вилоят ҳокимлиги жамоаси Фахриддин Менглиевни илмий унвон билан самимий муборакбод этиб, келгусидаги фаолиятида янги зафарлар тилайди.