10 Октябр 2023 йил
958
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига ташриф буюрди.
Ташриф давомида марказ фаолияти ҳамда бу ердаги мавжуд шароитлар билан танишилиб, вақтинчалик сақланаётган вояга етмаганлар билан суҳбат ўтказилди.
Марказда жорий йилнинг 9 ойи давомида 209 нафар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган бўлиб, 9 нафарига васийлик ёки ҳомийлик тайинлаш масаласи ҳал этилган, 2 нафари ихтисослашган таълим муассасаларига жойлаштирилган ҳамда тузалиш йўлига ўтмаган 9 нафар ўғил ва қиз болалар республика ўқув тарбия муассасаларига жўнатилган.
Болаларни қаровсиз ва назоратсиз қолдирилмаслик,
уларнинг тарбиясига масъул шахслар, васийлик ёки ҳомийлик тайинланганларнинг
масъулиятини ошириш, марказдаги болалар билан манзилли ишлаш борасида вазифалар
белгиланди.