30 Март 2025 йил 377

Сурхондарё вилояти масъуллари Президентимизнинг 2025 йил 3 январь кунидаги ПҚ-1-сон қарорлари ижроси юзасидан ўрганишлари Жарқўрғон туманида давом эттирилди.

Хабарингиз бор, Сурхондарё вилояти прокуратураси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан Президентимизнинг 2025 йил 3 январь кунидаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда. Ўрганишларнинг навбатдаги манзили Жарқўрғон туманида давом этди.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан туман прокуратурасида ташкил этилган туман мувофиқлаштирувчи штаб ва ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлари муҳокама қилиниб, туман “Йўл харита”да белгилаб берилган вазифалар ижросини ўз вақтида сифатли ижро этилишини таъминлаш ҳамда амалга оширилаётган ишлар ҳаққонийлигини кунлик назорат тартибида ўрганиб борилиши лозимлиги таъкидланди.

Туман ҳудудида фуқаролар томонидан ҳуқуқбузарлик ва йўл ҳаракати қоидаларини 20 та ва ундан ортиқ қоидабузарлик қилган ҳайдовчилар, йўловчи ташувчи таксистлар билан ҳам профилактик тушунтиришлар олиб борилиб, вилоят ҳудудида содир этилган ва оқибатда аянчли якун топган авто ҳалокатлар акс этган видео ролик йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Бундан ташқари, Давлатимиз раҳбари раислигида Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижроси ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Бу борадаги амалий ишлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилмоқда.

Text to speech