4 Апрел 2025 йил 652

Сурхондарё вилояти масъуллари томонидан Президентимизнинг 2025 йил 3 январь кунидаги ПҚ-1-сон қарорлари ижроси бўйича ўрганишлар Музработ туманида давом эттирилди.

Сурхондарё вилояти прокуратураси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан Президентимизнинг 2025 йил 3 январь кунидаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан ўрганиш манзили Музработ туманида давом эттирилди.

Хусусан, ишчи гуруҳ тумандаги криминоген вазияти оғир бўлган “Дўстлик” маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилиги фаоллари томонидан Президент қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар билан танишиб, масъулларга бу борадаги ишларни жадаллаштириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, туман прокуратурасида ташкил этилган туман мувофиқлаштирувчи штаб ва ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлари муҳокама қилиниб, туман “Йўл харита”да белгилаб берилган вазифалар ижросини ўз вақтида сифатли ижро этилишини таъминлаш ҳамда амалга оширилаётган ишлар ҳаққонийлигини кунлик назорат тартибида ўрганиб борилиши лозимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, Давлатимиз раҳбари раислигида Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижроси ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Бу борадаги амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech