29 Март 2025 йил 464

Сурхондарё вилояти масъуллари Президентимизнинг 2025 йил 3 январь кунидаги ПҚ-1-сон қарорлари ижроси юзасидан ўрганишлар Қумқўрғон туманида давом эттирилди.

Аввал хабар қилганимиздек, Сурхондарё вилояти прокуратураси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан Президентимизнинг 2025 йил 3 январь кунидаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда. Ўрганишларнинг навбатдаги манзили Қумқўрғон туманида давом эттирилди.

Хусусан, туман прокуратурасида ташкил этилган туман мувофиқлаштирувчи штаб ва ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлари муҳокама қилиниб, туман “Йўл харита”да белгилаб берилган вазифалар ижросини ўз вақтида сифатли ижро этилишини таъминлаш ҳамда амалга оширилаётган ишлар ҳаққонийлигини кунлик назорат тартибида ўрганиб борилиши лозимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, Давлатимиз раҳбари раислигида Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижроси ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Бу борадаги амалий ишлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилмоқда.

Text to speech