9 Октябр 2025 йил 105

Сурхондарё вилояти ИИО ҳодимлари иштирокида навбатдаги амалий семинар-машғулоти ўтказилди.

 Жорий йилнинг 7 октябр куни ИИВ  ЖХД  Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати муҳим топшириқлар бўйича инспектори подполковник Азиза Хайдарова иштирокида, вилоят ИИБ барча шаҳар-туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЙ ва ЙБИГ катта инспекторлари ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари иштирокида амалий семинар-машғулоти ўтказилди.

Мазкур семинар-машғулот “Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик” мавзусида бўлиб ўтди. Жараён давомида ходимларга, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар, зўравонлик содир этган шахслар билан ўтказилиши лозим бўлган профилактик ишлар ҳақида тушунчалар берилди.

Машғулот давомида иштирокчилар билан тажриба алмашилди. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга “ҳимоя ордери”ни бериш, ўттиз кун муддатда тазйиқ ёки зўравонлик қилган шахсга нисбатан чекловлар ўрнатиш бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.

Мазкур семинар-машғулот ходимларнинг малакасини ошириш, илғор тажрибаларни амалиётга жорий этиш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилади.

 

Text to speech