20 Сентябр 2024 йил 345

Сурхондарё вилояти ИИБнинг соҳавий ва ҳудудий бўлинмаларида хизмат олиб бораётган психологлар иштирокида “Энг яхши психолог” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарорига мувофиқ Ички ишлар органларида психологик таъминлашнинг сифат жихатдан самарадорлигини янада ошириш ҳамда ушбу соҳада фаолият юритаётган психологлар ўртасида соғлом рақобатни яратиш орқали етук мутахассис психолог кадрлар сафини янада кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 1 февраль кунидаги “ички ишлар органларида “Энг яхши психолог” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 57-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида фаолият юритаётган психолог мутахассисига эга бўлган ходимлар ўртасида “Энг яхши психолог” танлови ўтказилди.

Даслаб, бошқарма ММИ ва КБТХ ММИБ ПТГ бош психологи томонидан танлов иштирокчиларга мазкур танлов қонун қоидалари тушунтириб ўтилди. Танловнинг дастлабки босқичи психология соҳасини ривожлантиришга қаратилган фаолиятлари, тарғибот-ташвиқот ишлари, тренинг, семинар, конференсия ва бошқа оммавий тадбирлардаги иштироки ҳамда психология касбини ёритишга қаратилган “Энг яхши психолог” ташриф қоғози, видеоролиги намойиши, психология соҳасини ривожлантиришга қаратилган ғоя ва уни амалиётга жорий қилиш истиқболлари ва танлов иштирокчиларнинг билим даражасини аниқлашга қаратилган синовлар асосида  ўтказилди.

Муросасиз баҳсларга бой ўтган танлов натижаларига кўра, фахрли 3-ўринни Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи катта психологи лейтенант Химматов Сарваржон Шавкат ўғли, фахрли 2-ўринни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё Академик лицейи психологи Бекмуратова Халима Максатовна эгаллаган бўлса, фахрли 1-ўринга Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази психологи капитан Джўраева Моҳида Валиевна лойиқ деб топилди.

Кўриктанлов ғолиблигини қўлга киритган иштирокчилар келгусида танловнинг Республика финал босқичига қатнашиш йўлланмасига эга бўлишди.

Text to speech